Маълумки, дин ҳамиша инсонларни яхшиликка, эзгу мақсадларга чорлаган. Шу боис кейинги даврда мусулмонларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан устакорлик билан фойдаланиб, диний экстремистлар ва террорчилар томонидан ислом байроғи остида амалга оширилаётган жиноятлар уларнинг ҳақиқий қиёфасини намоён этмоқда. Экстремистлар ва террористларнинг ғайри инсоний ва ғайри диний ҳаракатлари бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга, ҳақиқий диний қадриятларни уларниинг сохта ва ўта ғаразли талқинларидан кескин фарқлашга ёрдам берадиган билимларни эгаллашга ундайди.

Шунингдек, терроризмнинг бугунги кунда ўта хавфли сиёсий ҳодисага айланиб бораётганлиги бир томондан, икиинчи томондан эса унинг диний экстремизм билан чирмашиб кетиш жараёнининг кучайиши, унга қарши курашнинг ягона, янги тизимини шакллантиришни тақазо қилмоқда.

Терроризм тушунчаси: мақсади, услублари ва унга қарши курашнинг зарурлиги
Дарҳақиқат, бугунги кунда юзага келаётган таҳликали вазиятни, айниқса диний экстремизм ва терроризмнинг жамият барқарорлигига солаётган таҳдидини тўғри баҳоланмаслик ва уларга қарши курашни кучайтириш зарурлигини тўғри ва ўз вақтида англаб етмаслик катта зарарли оқибатларга олиб келиши мумкин. Терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш масаласи бутун инсониятнинг олдида турган стратегик вазифалардан бирига айланди. Террористик ҳаракатга қарши самарали кураш олиб боришдан олдин бу реакцион халқаро кучнинг ўзига хос жиҳатларини яхши билиб олишимиз ўта муҳимдир.

Терроризм лотинчада “teror” сўзидан олинган бўлиб беқарорликни келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларига ваҳима ва қўрқув уйғотишга қаратилган сиёсий курашнинг ўзига хос усулидир. Террорчилик ҳаракатлари даврлар ўтиши билан, бугунги кунга келиб, бутун башариятнинг муаммосига айланди. Террорчилик ҳаракатлари кўп йиллар давомида турли жойларда аҳолининг онгини заҳарлаш орқали ҳокимиятни қўлга киритишга уриниб келган.“Терроризм-бу сиёсий кураш методларидан бири бўлиб, чекланмаган, ҳарбий ҳаракатлар билан алоқадор бўлмаган ўз мақсадларига жисмоний зўравонлик орқали эришишга қаратилган ҳаракатдир”. Терроризмда ягона кўриниш йўқ. У хилма-хил шакл ва кўринишларда олиб борилади. Масалан: давлат, муқобил, консерватив ёки инқилобий, диний, миллий.

Терроризмнинг тарихий ва ҳозирги замон кўринишлари ўртасида катта тафоввуд мавжуд. Терроризм биринчи навбатда сиёсий курашнинг “террорчилик” теракт шаклини қўллашга ҳаракат қилади. 

Террорчилик ҳаракатига хос хусусиятлар:

1.Террорчиларнинг “Зўрлик” давлатни қулатувчи ва ҳокимиятга эришишини осонлаштирувчи парокандаликка олиб келади” деган ғояга асосланиб ҳаракат қилиши;

2.Ҳеч қандай уруш бўлмаётган, тинчлик ҳукмронлик қилаётган, жамиятда демократик институтлар фаолият кўрсатаётган бир шароитда муқобил усулларни атайин инкор этган ҳолда, сиёсий масалаларни зўрлик йўли билан амалга оширишга ҳаракат қилиши;

3.Унинг муайян сиёсий мақсад ёки амалий натижаларга эмас, балки муайян шаклдаги хуруж натижасида одамлар орасида хавотирли шов-шувга эришиши.
Террорчилик ҳаракатларининг олиб борилиши услублари даврлар ўтиши билан ўзгариб келмоқда. Даврлар ўтиши билан экстремистлар ва террорчиларнинг давлат тўнтаришини амалга ошириш, жамиятда беқарорликни келтириб чиқариш йўлида қўллаган услублари ҳам ўзгариб турган. Бугунги кундаги террорчилик услублари анча кенгайиб бораётганлиги билан характерланади.

Шу боис давлатимиз барча фуқаролари, бўлажак мутахассис ёшларимизнинг диний эктремистик ва террористик ташкилотлар томонидан тинч ҳаётимизнинг омили бўлган хавфсизликка солинаётган таҳдиднинг юзага келиши сабаблари тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлишлари муҳим аҳамият касб этади.

Дадахон Ҷӯраев, устоди ДПДТТ дар шаҳри Хуҷанд  