Давлатимиз Мустақиллик йилларидаги тарихан қисқа вақтда улкан ютуқларни қeлга киритди. Бу даврда мамлакатимиз жаҳон ҳам жамиятида eзининг муносиб eрни ва нуфузига эга бeлди. Ушбу ютуқлар билан чегараланиб қолмасдан янги муваффақиятлар сари интилиш, мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, унинг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш, уларнинг тинч-осуда ва фаровон ҳаётини таъминлаш йeлида интилиб яшаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Аммо минг афсуслар бeлсинки, бу тинҷ ва осуда турмушимизга таҳдид солаётганлар ҳам йeқ эмас. Бугунги кунда Яқин Шарқ мамлакатлари ёки қeшни Афғонистон, Сурия, Украина мамлакатларида содир бeлаётган қирғинбарот урушлар, қонли тeқнашувлардан хулоса чиқариб, мана шу азиз заминимизни ҳар қандай ташқи таъсирлардан асрашга доимо тайёр туришимиз, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиб яшашимиз лозимдир.

Биз бугунги кунда мураккаб замонда яшамоқдамиз. Сeнгги пайтларда бутун дунё мамлакатларини диний экстремизм ва терроризм ташвишга солиб келмоқда. Дунёнинг турли минтақаларида давом этаётган маҳаллий урушлар, ҳарбий қарама-қаршилик ва можаролар, террорчилик хуружлари хавфсизликка таҳдид солмоқда.

Айни пайтда дунё миқёсида диний экстремистик оқимлар ва террористик гуруҳлар ўз сафларини кенгайтиш учун турли усулларни қўлламоқдалар. Жумладан, ҳали мафкуравий жиҳатдан тўлиқ шаклланмаган ёшларга диний таълим бериш ниқоби остида ҳар хил алдов йўллари билан уларнинг онгига қўпорувчилик ғояларини сингдиришга уринишмоқда. Уларнинг мақсади тинч давлатларда нотинч вазиятни юзага келтириш орқали ўзларининг диний давлат қуришга бўлган интилишларини амалга ошириш ҳисобланади.

Ислом динини ниқоб қилиб олиб одамларни бир-бирига қарши қўйиш билан қон тўкишни ташкил қилаётган, амалда ўзининг ҳузур ҳаловатини ўйлаётган кимсаларни Европада фундаменталистлар, Марказий Осиёда ақидапарастлар, деб атайдилар.  Экстремист сeзи, лотин тилидан олинган бўлиб “ўта”, яъни ижтимоий-сиёсий характердаги муаммоларни ҳал этишда ўта кескин чора-тадбирлар, фикр ва қарашларни ёқловчи назария ва амалиёт, демакдир. Экстремистик қарашлар жуда чуқур илдизга эга бўлиб, ҳеч қачон чегара билмаган, дин, миллат, ҳудудни тан олмаган.

Диний экстремизм ислом оламида ҳам кенг тарқалган. Диний экстремистлар қаерда фаолият кўрсатмасин, уларнинг асосий мақсади диний давлатни барпо этиш бўлиб, бу мақсадга ўзаро низолар, қуролли тўқнашувлар уюштириш, қон тўкиш ва зўравонлик билан эришишга ҳаракат қиладилар. Бу эса мустақилликка ҳам, жамият тараққиётига ҳам катта ғов бeлади. Экстремистик гуруҳларнинг ягона мақсади ҳокимиятни қўлга киритиш бўлиб, бу йўлда улар энг жирканч усуллардан фойдаланишдан ҳам қайтмайдилар. Бу жирканч урушлар ортида эса миллионлаб инсонлар, жумладан, меҳрибон она, нозик рафиқа, ҳар томонлама мукаммал аёллар, кeзларида ёш билан жажжи ва қонли қeлларини «нон» дея чeзиб, илтижо билан ёрдам сeраётган муҳтож болалар ҳалок бeлишмоқда. Бу урушлар ортида кимлар турибди, кимлар бундай манфур инсонларни қeллаб-қувватлаяпти? Бундай ожиз ва ҳимояга муҳтожларни қандай қилиб бошпанасиз, ҳимоясиз қолдиришяпти? Бундай инсонлар eз ҳиссиётларини бошқара олмайдиган, имони бақувват бeлмаган, жисмонан кучли бeлсалар-да ақлан заиф инсонлардир. Минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун  уларни тeғри йeлга бошлаш жуда зарурдир. Экстремизм, ақидапарастлик, фанатизм, терроризм кабилар тарихий келиб чиқиши ва бошқа жузъий жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилса-да, асл мақсади жиҳатидан бир-бирини тўлдириб келган. Диний фундаментализм ва экстремизм мавжуд экан, терроризм хавфи ва таҳдиди ҳамма вақт сақланиб қолаверади. Зеро, терроризм ўзининг ғоявий ва мафкуравий озиқасини улардан олади ва уларга таянади.

Диний фундаментализм ва экстремизм асосида вужудга келиб, террорчилик усулларини қўллаётган ислом ниқобидаги турли ташкилотлар ва ҳаракатларга қарши самарали мафкуравий кураш олиб боришда уларнинг ғайриинсоний моҳиятини англаб етиш муҳим аҳамият касб этади. Халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгига таҳдид солишга ҳаракат қилаётган мазкур оқимларнинг таъсирига тушиб қолмаслик учун маънавий салоҳиятимиз етук бўлиши зарур. Ҳар биримиз ҳамиша ҳушёр бўлишимиз, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида ватанпарварлик ҳисси билан меҳнат қилишимиз лозим. Биз ёшлар ҳамиша тинч-осойишта турмуш ва барқарор тараққиёт тарафдоримиз. Терроризм ва экстремизм каби номатлуб кeринишларни қоралаб, замондошларимизни сиёсий ҳушёрликни қeлдан бермасликка чақирамиз.

Умида ҚАЮМОВА, ТТУПИ магистранти