Умумий жиноятчиликка, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш шу куннинг долзарб масалаларидан биридир. Чет давлатлар ва Ҳамдўстлик мамлакатларида  содир қилинган террорчилик ҳаракатларидан кейин тинчликсевар халқимиз жипслашиб, республикамизда терроризмга қарши кураш ишларини олиб боришаётир. Зеро, ҳар бир фуқаро огоҳ бўлиб, ўз уйини ўзи асраши, ўз Ватанини севиб яшамоғи, юрт тинчлиги учун фидойи бўлмоғи зарурдир.

Бу иллат дин ҳам, миллат ҳам танламаслиги, бутун тараққийпарвар инсониятнинг душмани экани ва халқаро терроризм билан курашишда ҳамкорлик кучларини бирлаштириш ва қатъий кураш олиб бориш зарурлиги нақадар тўғри ва долзарб эканига яна бир бор амин бўлаяпмиз. Ғаламислар халқимиз орасига суқилиб кириб, ёшларимизга диний билимларни ўргатишни баҳона қилиб, уларни ўз домига тортишга уриниб кўрмоқдалар. Шунинг учун ҳам ҳар бир ота-она, маҳалла фаоллари, мактаб, корхона ва ташкилот раҳбарлари, ўз қўл остидаги болалар ва ўсмирларнинг юриш-туриши устидан назоратни кучайтирмоғи лозим.   Ёшларнинг чет давлатларга ишлаш учун кетиб, диний экстремистик оқимларга қўшилиб кетиш ҳоллари кузатилмоқда. Уларнинг диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш юзасидан ҳудудларда тушунтириш ишларини олиб бориш керак. Маҳаллалар оқсоқоллари, фаоллари, посбонлари ўз ҳудудига четдан келиб, кетувчиларнинг шахсини аниқлаб, уларнинг қандай ишлар билан шуғулланаётганликларини доимо назорат қилиб боришлари,  бирон-бир ножўя хатти-ҳаракатлар содир қилиниши эҳтимоли бўлса ички ишлар бўлимига тезлик билан хабар беришлари лозим.   Тумандаги  маҳаллалар фаоллари, профилактика инспекторлари, маҳалла посбонлари билан биргаликда ҳар бир хонадонни чуқур таҳлил қилиб, қанча аҳоли республикамиздан ташқарида юрганлигини аниқлаб, уларнинг ота-оналари, қариндошлари билан суҳбатлар, тушунтиришлар ўтказиб, қайтиб келганларни туман Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ишга жойлаштириш чораларини кўриши керак.

Зеро, юрт тинчлиги, халқ осойишталиги бизларнинг ҳамкорлигимизга, ҳар қандай вазиятда жипслашиб ҳаракат қилишимизга боғлиқ. Шу сабабли ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб, жиноятчиликка, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашайлик, ёшларнинг тарбиясига бефарқ бўлмайлик, ҳар доим огоҳ ва зийрак бўлайлик.

Дадахон Ҷӯраев,

номзади илмҳои физика ва математика,

устоди кафедраи таъминоти барқ ва автоматикаи ДПДТТ