Кўпчилик  ота-онаси уларни қай тарзда тарбиялаган бўлса, ҳудди шундай ўз фарзандларини тарбиялайди. Бизда бола тарбияси билан ота-онадан ташқари бува ва бувижонлар ҳам шуғулланиб кўмак берадилар. Яна боғча, мактаб, институт ҳам боланинг комил инсон бўлиб етишишига ёрдам берадиган даргоҳлардандир.

Биз ўзбек халқи”болажон” бўлганлигимиз учун, доим ўз фарзандларимизни меҳр билан тарбиялаймиз, уларга ўрнак бўлишга ҳаракат қиламиз. Аммо дунёнинг ҳар ерида бола тарбияси турлича. Ҳар бир халқ ўз урф-одатларига, анъаналарига кўра фарзандларини тарбиялайдилар. Айнан бугун дунё халқларининг анъанавий бола тарбияси билан танишиб чиқамиз.

ГЕРМАНИЯ. Бу ерда кўпчилик 30 ёшга яқинроқ фарзандли бўладилар. Чунки бўлажак болалари учун ота-она тўкин ҳаёт таъминлаб беришлари лозим. Германияда бўлажак она ҳомиладорлиги вақтидаёқ фарзандини 3 ёшлик давригача катта қилишда кўмаклашадиган энага излашни бошлайди. 4 ёшлигидан болани “ўйин гуруҳига” олиб борилади. Бу бола бошқа болалар билан мулоқат қилиб, тўғри ривожланиши учун қилинади. Шундан сўнг эса бола боғчага берилар экан.

 ФРАНЦИЯ. Бу давлатда болаларни эртароқ боғчага бериб юборишар экан. Бу она ўз ишида малакасини йўқотиб қўймаслик сабаби билан қиланади. Ундан ташқари бу давлатда болалар боғчада тезроқ ривожланишига ишонадилар. Деярли чақалоқлик вақтидан яслига, боғчага кейин эса мактабга берилади. Шу сабабли Француз болалари жуда ҳам эрта мустақил бўлиб қолишади. Улар ўзлари мактабга боришади, ҳаттоки ўзларига керакли нарсалар сотиб олиб, овқат ҳам тайёрлайдилар. Буви ва буважонлар эса ўз набираларини фақатгина таътил ва байрамларда кўра оладилар. 

ИТАЛИЯ. Бу ерда аксинча анъанага кўра буви ва буважонлар ўз набираларига қарайдилар. Италияда боғчага ота-онаси йўқлар ёки бўлмаса ишбилармон бувиларга эга болалар борадилар. Бу ерда катта эътибор оилавий овқатланиб ўтиришларга берилади. Ҳамма яқинлар дастурхон атрофида йиғилганларида, катта бир тўй базми бўлаётганликка ўхшаб ҳам кетади. 

ВЕЛИКОБРИТАНИЯ. Британияликлар фарзандларини жуда ҳам қаттиққўлликда тарбиялайдилар. Кичик вақтданоқ ота-оналар фарзандларига аниқ чегаралар, талаблар қўйиб, ўз ҳис-туйғуларини назорат қилишларини ўргатадилар. Ота-оналар фарзандларига бўлган меҳрларини унчалик билдирмайдилар ва уларни жуда ҳам эркалатиб юборишмайди. Бунинг ҳаммаси эса болада яхши феъл-атвор ва олийжанобликни шакланишига пойдевор бўлади деб фикрлайдилар.

АҚШ. Оддий Америка оиласида анъанага кўра иккита бола бўлади. Бу давлатда бир фарзанднинг ўзига катта бўлиш ва ривожланиш мушкул бўлади деб фикрлайдилар. Ота-оналар фарзандларини ҳамма ерга ўзлари билан олиб юрадилар. Бу кино, базм ёки сайр бўлиши мумкин. Шу сабабли бу давлатнинг кўпгина масканларида болалар учун алоҳида жойлар бўлади.

         ЯПОНИЯ. Бу ҳалқ вакиллари ўз фарзандларини 5 ёшгача эркалайдилар, ҳеч қачон урушмайдилар ва истаган нарсаларини қилишга руҳсат берадилар. Шу тарзда бола дунёни англашни бошлайди. Мактаб давридан бошлаб эса ота-она ўз фарзандига қаттиққўл, талабчан бўла бошлайди. Болаларнинг хулқига, қобилиятига ва ютуқларига қараб рағбатлантирадилар.

Дадахон  Ҷӯраев,

устоди кафедраи таъминоти барқ ва автоматика